UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

09 дек 15:20
Янгиликлар

Бошқалар

Наманган вилояти ҳокими волейбол мусобақасида ўз маҳоратини синаб кўрди

Теглар :  Наманган
Наманган вилояти Норин туманидаги «Бўзўлмас» маҳалласида жойлашган мини-футбол майдонида туман ҳокими кубоги учун ўтказилаётган мусобақага старт берилди.

Мусобақада жами 20 жамоа ҳамда 200 нафар ёшлар иштирок этмоқда. Мусобақа Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг рамзий зарбаси билан бошланди.

Норин тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг «Олимп» залида эса волейбол бўйича ёшлар ўртасида туман ҳокими кубоги бўлиб ўтмоқда. Мусобақада жами 8та жамоа иштирок этмоқда. Эътиборлиси, вилоят ҳокими волейбол мусобақаларида майдонга тушди ва ўз маҳоратини синаб кўрди.

Шунингдек, «Ҳоким кубоги» мусобақалари доирасида болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шахмат бўйича мусобақалар ҳам ўтказилмоқда. Вилоят ҳокими ушбу мусобақаларни ҳам кузатди. Таъкидлаш жоиз, шахмат мусобақаларида 70 нафардан ортиқ ёшлар ўз заковатини намойиш этмоқда.

Тадбир доирасида Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдураззоқов яқинда ўтказилган мамлакат чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган норинлик спортчилар, жумладан таэквондо WТФ бўйича Гулсанам Алижонова ҳамда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган Асадбек Ҳожиевни эришилган муваффақиятлари билан самимий муборакбод этиб, уларга эсдалик совғалари топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг