UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0

28 апр 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Наоя Иноуэ: "Энди жангларимни кўпроқ АҚШда ўтказмоқчиман"

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ Рамон Карденас билан жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— АҚШга қанчалик тез-тез келишни хоҳлайсиз ва АҚШнинг яна қайси нуқтасида жанг қилишни истайсиз?

"Бу ерга қайтишимга 4 йил вақт кетди. Лекин мен буни тезроқ бўлишини хоҳлагандим. Бу менинг Лас-Вегасдаги учинчи жангим, Лос-Анжелесда бир марта жанг қилганман. Мен энди Нью-Йоркда жанг қилишни хоҳлайман".

— Одатда пастки вазн тоифалари оғирроқ бўлганлар каби эътиборни жалб қилмайди. Сиз буни ўзгартирдим, деб ўйлайсизми?

"Бугун кўплаб оммавий ахборот воситалари келди. Мен жуда хурсандман ва мамнунман. Мен умидлар борлигини биламан ва бу умидларга жавоб бераман".

— Сиз учун Америка бозорини забт этиш ва бу ерда, Японияда бўлгани каби супер юлдуз бўлиш қанчалик муҳим?

"Бу мен учун жуда муҳим. Мен энди Қўшма Штатларда кўпроқ жанг қилмоқчиман", дейди Иноуэ.

Карденас билан жанг 4 май куни Лас-Вегасдаги T-Mobile Arena'да бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг