UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

30 янв 18:18
Янгиликлар

Теннис

Ненад Зимонич: «Ишонаманки, юқори савиядаги учрашувларни томоша қиламиз»

Бугун Ўзбекистон ҳамда Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ҳар икки терма жамоа сардорлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Бироз олдин Фаррух Дўстов иштирокидаги матбуот анжуманига оид тафсилотлар ҳақида хабар бергандик. Тадбирнинг иккинчи қисмида меҳмонлар сардори Ненад Зимонич ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

Сербия Жоковичсиз ҳам ғалаба қозонишга ишонмоқдами?

Сўнгги пайтларда асосан Новаксиз ўйин ўтказяпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, уни Австралия Очиқ чемпионатида ғолиб чиққани билан табриклайман.


10 йил олдинги учрашув

Ўша ўйинни эслайман. Истомин ва Дўстов жуфтлик баҳсларида кортга чиққанди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Денис Истоминни алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. У ажойиб теннисчи.


Ташкилотчилик

Тошкентдаги шароитлар ажойиб. Бу ерга олдин ҳам ташриф буюрганман. Ўзбекистоннинг меҳмондўстлиги менга завқ бағишлайди.


Учрашув олдидан тахмин

Бу спорт. Шуни аниқки, учрашувлар кескин ва муросасиз бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси теннисчилари айни пайтда яхши формада. Барчаси ўйин куни кортда ҳал бўлади. Ишонаманки, юқори савиядаги учрашувларни томоша қиламиз. Янги формат ҳақидаги фикрим ижобий. Ўйинларнинг қисқаргани теннисчилар учун яхши.

Эслатиб ўтамиз, эртага қуръа ташлаш маросими ташкил этилади. Учрашувлар 1-2 февраль кунлари «Саҳоват спорт сервис» («Ўзбекистон») спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг