UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Рамазон Темиров допинг текширувидан ўтди (ФОТО) 0 13:49Ироқ телеканали "Пахтакор" учрашувларини тўғридан-тўғри кўрсатишни бошлади 0 13:21Ислам Махачев кейинги рақиби сифатида кимни лойиқ кўришини айтди 0 12:45Дана Уайт Оқ уйда UFC турнирининг қайта ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди 0 12:19WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг рейтинги қандай? 0 11:53Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин 0 11:29Жанибек Алимханули WBO камари учун даъвогарга айланди 0 10:47Ломаченко қайтмоқда! У мағлубият нималигини билмайдиган боксчига қарши жанг қилиши мумкин 0 10:11UFC 330 турнири иштирокчилари жанглардан қанча гонорар ишлаб олишгани маълум бўлди 0 09:39"Ланс" ПСЖни мағлуб этиб, Франция Суперкубоги соҳибига айланди 0 09:00Хабиб Махачевнинг кечаги ғалабасига илк бор муносабат билдирди 0 08:23Grand Chess Tour: Синдаров 6-турда пешқадамлардан бири Каруана билан ўйнади 0 07:57Махачев Гэрри билан тўқнашув ҳақида: "Бир неча сонияга "юлдузчалар" кўринди" 0 07:32"Башакшехир" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовда гол, Файзуллаевда ассист + ВИДЕО 0 21:20Хабиб Дана Уайтнинг 102 кг вазнга эга экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди 0

12 апр 09:10
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Свитолина қатнашаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Швейцариянинг Италия билан чегарадош Кьяссо шаҳрида теннис бўйича W60 турнири давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси турнирнинг илк даврасида германиялик Мона Бартелга қарши баҳс олиб борди. Етмиш олти дақиқа давом этган учрашувда ҳамюртимиз 6/3, 6/4 ҳисобида зафар қучди. 

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 186, Бартел эса 201-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувида Абдураимова ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Турнирда саккизинчи рақам остида таснифланган теннисчимизнинг иккинчи даврадаги рақибаси бугун ўтказиладиган Алисе Тубелло (Франция) - Дарья Семенистая (Латвия) учрашувидан сўнг аниқланади. 

Дарвоқе, Швейцариядаги ушбу турнирда деярли икки йиллик танаффусдан сўнг катта теннисга қайтган украиналик Элина Свитолина ҳам иштирок этяпти. Ташкилотчилар WTA рейтингида 1344-поғонада бораётган Свитолинага асосий тўрда тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини берувчи вайлд-кард, яъни имтиёзли йўлланма тақдим этишган. Элина бугун биринчи даврада дунёнинг 160-ракеткаси, руминиялик Елена Габриэла Рьюсга қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг