04 июл 17:22
Янгиликлар
Нодирбек Абдусатторов — FIDE блиц рейтингида жаҳоннинг иккинчи шахматчиси!
Унга кўра, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида ўз фаолиятидаги ҳамда ўзбек шахмати тарихидаги мутлақ рекордни ўрнатди. Россиялик Даниил Дубов ва франциялик Алиреза Фирузжани ортда қолдирган Нодирбек афсонавий 2800 лик Elo довонидан ўтиб, 2820 очко билан дунёнинг иккинчи рақамли блиц устасига айланди.
Июнь ойида Гонконгда бўлиб ўтган жамоавий блиц жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган гроссмейстеримиз 1-тахтада тенгсиз эканини исботлаганди.
Нодирбек жами 19 та партияда 15.5 очко жамғариб, 1-доскада шахсий олтин медални қўлга киритди. Унинг мусобақадаги умумий перфоманси ҳайратланарли 2936 рейтинг очкосига тенг бўлди.
Турнир давомида Абдусатторов Магнус Карлсен, Динг Лирен, шунингдек, Аржун Эригаиси ва Алиреза Фирузжа каби шахматчиларни таслим этди.

Фикрлар