12 ноя 08:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нокаутчи Шоҳжаҳон АҚШ заминидаги илк жангини ўтказди
Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев ҳозиргина АҚШ заминидаги илк жангини ўтказди.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рустам Мажидовнинг шогирди ҳисобланган Шоҳжаҳон Нью-Йорк шаҳрида америкалик Маркес Хауторнга қарши рингга кўтарилди. 26 ёшли бу боксчи шу кунгача 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 5 тасида ғалабага эришган, 7 бор мағлубият аламини тотиб кўрганди.
Ропқон бокс мактаби тарбияланувчиси бўлган Эргашев
эса барча жангларида рақибларини нокаутга учратганди. Бугун ана шу анъана давом
этди. Шоҳжаҳон иккинчи раунддаёқ америкалик боксчини нокаутга учратиб, АҚШ
заминидаги илк жангида чиройли ғалабага эришди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар