UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Шок хабар: фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв жуфтлиги ажралиши айтиляпти, спортчилар Хитой Гран-присида иштирок этмаслиги аниқ! 0 18:07Жаҳон рейтинги янгиланди: таэквондочиларимизнинг ҳолати қандай? 0 17:46АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади 0 17:23Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди 0 16:59UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади 0 16:38ATFC кейинги турнирини Гулистонда ўтказади 0 16:17Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди 0 15:56Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифига жавоб берди 0 15:35Конор Макгрегор: "Хайр, PPV! Мен қирол эдим" 0 15:14Ўзбекистон пара каноэ терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 14:53Нурсултон Рўзибоев: "Менда ҳам тил бор" 0 14:32Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди 0 14:11"Мен овчиман, қурбон эмас" - Дю Плесси Чимаевга қарши жанг ҳақида 0 13:50Шара Буллет навбатдаги жангини қачон ўтказиши ҳақида гапирди 0 13:29Анвар Анваров Венгриядаги турнирда бронза медалини қўлга киритди 0

22 июн 05:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг UFC промоушенидаги илк рақиби маълум, лекин + ФОТО

Хабар берганимиздек, кеча таниқли аралаш яккакураш устамиз Нурсултон Рўзибоев дунёнинг энг кучли лигаси - UFC промоушени билан шартнома имзолаган эди.

Бизга етиб келган хабарларга кўра, Рўзибоев 1 июль (Тошкентда 2 июль тонг саҳарда) куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнирида Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилади. 

Аммо бир нечта ишончли манбаларда бразилиялик 30 ёшли Бруно The Hulk Феррейранинг ушбу кўрсатилган санада Рўзибоевга эмас, Абдулраззоқ Ал Ҳассанга қарши жанг ўтказиши белгиланган. Феррейра анча жиддий рақиб. У 10 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. 

UFC Apex аренада ўтадиган оқшомнинг марказий жанги Шон Стрикленд ҳамда россиялик Абусупиян Магомедов ўртасида бўлиб ўтади. Магомедов аслида шу йилнинг март ойида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов билан жанг ўтказиши керак эди. Лекин Мурадовнинг жароҳат олиши ушбу жангнинг бекор бўлишига замин яратганди. 

Нима бўлган тақдирда ҳам расмий тайинловни кутамиз. UFC тез орада ўзининг расмий саҳифаларида Нурсултон Рўзибоевнинг дебют жангидаги рақибини расман эълон қилади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг