UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

15 ноя 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултонни хафа қилган UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновга "вызов" ташлади

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси охирги жангини ўтказганига деярли бир йил бўлди.

UFC ярим ўрта дивизионининг еттинчи рақамли жангчиси Хоакин Бакли Шавкат "Номад" Раҳмоновга қарши октагонга чиқиш истагини билдирди.

"Шавкат Раҳмонов, февраль ойи бошида қайтмоқчиман дедингми? Ундай бўлса, Бокуга кел. Чунки сен доим: "Бак - осон иш. У оддий ўлжа" дер эдинг. Ўзингни бутун дунёга кўрсат, чунки сени анчадан бери ҳеч ким кўргани йўқ, ука. Биз сени кутамиз. Бу мен ва Шавкат учун ажойиб жанг бўлади деб ўйлайман. Шавкатни нокаутга учратганимдан кейин эса чемпионлик жанги ҳақида қайғураман", - деди Бакли YouTube’даги каналида эълон қилинган видеода.

Маълумот учун, Шавкат Раҳмонов сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида ўтказиб, даъвогарлар баҳсида Ян Мачадо Гаррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратганди. Аммо кейин тиззасидаги жароҳат сабаб чемпионлик жангидан маҳрум бўлган. Шавкатнинг имкониятидан Жек Делла Маддалена фойдаланиб кетганди. Қозоғистонлик жангчининг менежери Саят Абдрахманов яқинда берган интервьюсида унинг шогирди январь ойининг охири ёки февраль ойининг бошида қайтишни режалаштираётгани ва дивизионнинг энг яхшиларидан бири билан даъвогарлик жангини ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.

Хоакин Бакли эса июнь ойида олтита ғалабадан иборат сериясини тўхтатиб, беш раунд якунига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан Камару Усманга ютқазган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг