18 май 16:51
Янгиликлар
Оғир атлетика
Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида 6 та медаль жамғаришди
Ҳиндистоннинг Гандҳинагар шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида +110 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган юртдошимиз Амир Абдуллаев даст кўтариш машқида 189 кг натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, бу йилги қитъа биринчилигида 6 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.
Ҳавола :
Манба : Olympic.uz
Фикрлар