UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Кураш – халқаро ҳарбий спорт кенгашининг расмий спорт тури! 0 12:41Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда ютқазиб қўйди + ВИДЕО 0 12:20Ислам Махачев — Жек Делла Маддалена жанги санаси бўйича маълумот берилди 0 11:59Барча жанглар ўз кучида қолдими? UFC Baku турнири иштирокчилари тарозига чиқишди 0 11:38WBC Гран-приси. Бугун Мужибилло Турсунов навбатдаги жангини ўтказади 0 11:17Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди + ВИДЕО 0 10:56UzChess Cup турнири cтарт олди. Ўзбек дербисида Нодирбек ғолиб, Жавоҳир жаҳон чемпионини мағлуб этди 0 10:35Ўзбекистон бокс терма жамоаси Қозоғистондаги Жаҳон кубогида қатнашади 0 10:14Расман. Шоҳжаҳон Эргашев ниҳоят машҳур ва тажрибали боксчи билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 09:53Мессининг суперголи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим этди + ВИДЕО 0 09:32Қозоқ теннисчиси дунёнинг биринчи ракеткасини ютиб қўйди 0 09:11Пара велоспортчилар Бўстонлиқда машғулотларни давом эттирмоқда 0 08:50Лайлохон Собирова ва Муштарий Толипбекова Осиё чемпионати совриндори + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:29Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливияни мағлуб этди 0 08:08Бугун Ўзбекистон Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувларидаги иштирокини бошлайди (Жуфтликлар) 1

05 июл 07:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оғир вазнлилар UFC рейтингида пешқадам ўзгарди

Франциялик Сирил Ган UFC оғир вазнлилар рейтингидаги пешқадамликни бой берди.

Унинг ўрнини россиялик Сергей Павлович эгаллади. Ган иккинчи поғонага пастлаган. 

"Олдинда қиладиган ишлар кўп!", - дея ушбу янгиликка муносабат билдирган Павлович.

Катта эҳтимол билан россиялик оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Жон Жонснинг навбатдаги рақибига айланади. Лига матчмейкерлари Жонсга Стипе Миочич билан жангни ташкил қилиб бера олишмади. Ушбу жанг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. 

Сергей Павлович 2018 йилнинг ноябрь ойида UFC промоушенида омадсиз дебют қилганди. Ўшанда у биринчи раунднинг ўзида куни кеча фаолиятини расман якунлаган Алистар Оверимга техник нокаут билан ютқазиб қўйганди. Шундан сўнг у кетма-кет 6 та жангда рақибларини айнан биринчи раундда мағлуб этишни уддалади. У сўнгги жангини шу йилнинг апрель ойида америкалик Кертис Блэйдсга қарши ўтказиб, уч дақиқадан сал кўпроқ вақтда масалани ҳал қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг