UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0

02 апр 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олейник UFC 273 турнирида янги рақибга қарши октагонга кўтарилади

UFC 273 турнирида америкалик аралаш яккакураш устаси Жаред Вандераа швециялик Илир Латифи ўрнига россиялик Алексей Олейникга қарши жанг қилади.

Бу ҳақида MMAFighting хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Олейник ва Латифи ўртасидаги жанг 27 март куни Колумбусдаги UFC турнирида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, жанг Латифининг бетоблиги туфайли бекор бўдганди. Шундан сўнг тўқнашув 9 апрель UFC 273 турнирида ўтказилиши эълон қилинганди. Аммо, маълум бўлишича, Олейникнинг рақиби Латифи эмас, балки Вандера бўлади.

Январь ойида Олейник 23 январь UFC 270 турнирида америкалик Грег Харди билан жанг қилишдан бош тортганди. Маълум бўлишича, Олейник бахтсиз ҳодисадан сўнг бир ой давомида тиббий сабабларга кўра жангларда қатнаша олмаган.

Олейник ММАдаги фаолияти давомида 59 ғалаба, 16 мағлубият ва битта дурангни қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг