UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Бокс бўйича Қозоғистон чемпионатида ғолиблар аниқланди 0 12:1546 ёшли Мэнни Пакьяо амалдаги чемпионга "вызов" ташлади 0 11:54Игор Сергеев "Пахтакор"га қайтяптими? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди 0 11:33XXI асрнинг оғир вазнли боксчилари Топ-10`талиги эълон қилинди 0 11:12Жон Жонс UFC`да яна нечта жанги қолганини айтди 0 10:51Тайсон Фьюри келгуси фаолияти бўйича қарор қабул қилди 0 10:30Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз? 0 10:09Абу-Дабида зафар қучган спортчилар тантанали кутиб олинди 0 09:48Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медалга сазовор бўлишди 0 09:27Курашнинг ЮНЕСКО томонидан эътироф этилиши йўлида муҳим қадам ташланди 0 09:06Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов "Рома"ни тарк этишга яқин 0 08:45Ислам Махачев учта вазнда илк UFC чемпиони бўлмоқчи 0 08:24Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди 0 08:03“Uzbekistan Global Tour” турнирида мавсум якунланди 0 19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0

19 июн 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Омадли омадсизлар! UFC камари учун бир неча маротаба жанг қилиб, ҳеч бирида ғалаба қозонмаган ТОП-5 UFC жангчилари!

Табиийки, ҳар бир UFC жангчисининг промоушенга келганидан сўнг мақсади чемпионлик бўлади.

Мақсадга эришгандан сўнг эса улар ўзларини зўр деб аташлари мумкин. Шунингдек, чемпионлик уларга шон-шуҳрат ва катта даромад ҳам олиб келади. Бироқ шундай жангчилар ҳам борки, улар бир неча бор бу имкониятдан фойдалана олмаган. Биз айнан UFC тарихида бир неча бор чемпионлик жангида иштирок этган, лекин ҳеч бирида камарни қўлга кирита олмаган ТОП-5 жангчилари ҳақида сўз юритамиз.

Ден Хендерсон: Учта чемпионлик жангида иштирок этган

Ўрта ва яримоғир вазн тоифасида собиқ Pride промоушени чемпиони Ден Хендерсон ажойиб юришларини UFC'да такрорлай олмади. У иккала вазнда ҳам чемпионликни қўлга киритиш вазифасини уддаламади. UFC Денга биринчи имкониятни 2007 йилда берди. У ўшанда яримоғир вазн тоифасида Рэмпейжем Жексономга қарши камар учун октагонга кўтарилди ва очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятдан сўнг Хендерсон ўрта вазн чемпиони Андерсон Сильвани жангга чорлади. UFC ҳам ушбу жангни ташкил этиб беришга қарор қилди ва Денга яна бир имконият тақдим этилди. Бироқ бу сафаргиси уриниш аввалгисидан ҳам ёмонроқ чиқди. Чемпион Денни иккинчи раунднинг ўзида мағлуб этди.

UFC саккиз йилдан сўнг Хендерсонга сўнгги имкониятни тақдим этди. Афсуски, у UFC 204 кечасида ўрта вазн чемпиони Майкл Биспингга қарши кечган жангда яна очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди. Шундан кейингина Ден фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Чейл Соннен: Учта чемпионлик жангида иштирок этган

Чейл Соннен UFC'даги тўрт йиллик фаолияти давомида 11 та жанг ўтказган. Шулардан учтаси чемпионлик учун эди. У биринчи марта 2008 йилда Андерсон Сильвага “вызов” ташлади. Сильвага қарши Соннен учта жангда ғалаба қозонганди. Жангда кичик устунлик Чейлда эди, бироқ бешинчи раундда Сильва рақибини бўғиб қўйди ва камарини ўзида сақлаб қолди. Бу мағлубиятдан сўнг Чейл Соннен иккита жангда ғалаба қозонди ва реванш талаб қилди. UFC эса бу талабни қаноатлантирди. Аммо иккинчи жангда “Ўргимчак Сильва” рақибини иккинчи раунддаёқ нокаут қилди. 



Бу мағлубиятдан сўнг Чейл Соннен яримоғир вазнга кўтарилди ва биттада вазн қироли Жон Жонсга қарши жанг қилишни талаб этди. UFC бу талабни ҳам қондирди. Бироқ Жонс Чейл Сонненга жуда кучлилик қилди ва чемпион рақибини биринчи раунднинг ўзида мағлуб этди. Шундан сўнг Чейл Соннен UFC'да яна иккита жангда иштирок этди ва фаолиятини Belaltor'да давом эттирди.

Александр Густафссон: Учта чемпионлик жангида иштирок этган

Александр Густафссон UFC'даги илк 2 та жангида 1:1 рекорд қайд этди. Шундан сўнг у қаторасига олтита жангда ғалаба қозонди ва вазн чемпиони Жон Жонсга қарши жанг қилиш имконига эга бўлди. Ушбу жангга швециялик жангчи ажойиб тарзда тайёрланди ва кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, ўша жангда ғалаба ҳам қозонди. Лекин жангда ишлаган ҳакамлар ғалабани Жонсга беришди. Бундай аламли мағлубиятдан сўнг Александр яна чемпионлик камарига қадар етиб келди. Бу сафарги рақиб — Даниэл Кормье! Бу жангда ҳам Алекс яхши ҳаракат қилди, бироқ очколар ҳисобига кўра яна мағлуб бўлди. Бу мағлубият биринчисидан ҳам аламлироқ эди. У сўнгги чемпионлик учун имкониятини 2018 йилда олди. Бу сафар яна Жонсга қарши октагонга кўтарилди. Лекин бу сафар ҳам Жонс рақибини учинчи раундда нокаут қилди.

Жозеф Бенавидес: Тўртта чемпионлик жангида иштирок этган

Тасаввур қилинглар, агар UFC'да Деметриус Жонсон ва Дейвисон Фигередо бўлмаганида. Шунда Жозеф Бенавидес UFC камарини қўлга киритган бўлармиди? Чунки Беванидес ҳар икки жангчига икки мартадан чемпионлик жангида мағлуб бўлган. Жозеф биринчи марта чемпионлик камари учун Деметриус Жонсонга қарши 2012 йилда октагонга кўтарилганди ва ўшанда сал қолса чемпион бўлиши мумкин эди. Бироқ ҳакамлар қарори билан жанг ғолиби Жонсон бўлганди. Йил ўтиб, улар ўртасидаги реванш бўлди. Реваншда эса Жозеф Бенавидес биринчи раундда мағлуб бўлди. Чемпионлик жангдаги мағлубиятдан етти йил ўтиб Жозеф Бенавидес яна чемпионлик учун имкониятга эга бўлди. 2020 йилнинг беш ойида у икки бор чемпионлик учун октагонга кўтарилди ва ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлди. Ҳар икки жангда ҳам Дейвисон Фигередодан мағлубиятни қабул қилиб олди. Бу мағлубиятлардан сўнг Жозеф Бенавидес яна бир бор UFC'да жанг қилди ва Аскар Аскаровга қарши жангда очколар ҳисобига кўра ютқазди.

Йоэль Ромеро: Учта чемпионлик жангида иштирок этган

Йоэль Ромеро 2013 йилда UFC'га келди. У бирин-кетин рақибларини мағлуб этди. Кубаликка UFC'даги кетма-кет саккизинчи ғалабасидан сўнг чемпионлик жанги берилди. 2017 йилда бўлиб ўтган чемпионлик жангида у Роберт Уитаккерга қарши октагонга кўтарилди ва очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди. Шу тариқа, Олимпия ўйинлари совриндори илк имкониятидан фойдалана олмади. Шундан сўнг Уитаккер жароҳат сабабли камарини ҳимоя қила олмади ва унинг ўрнига вақтинчалик камар учун Йоэль Ромеро Люк Рокхолдга қарши жанг қилди. Бу жангда кубалик рақибини ажойиб тарзда нокаут қилди, аммо у вазн қила олмагани сабабли камарга эга бўлмади. Ажойиб жанглари билан мухлисларнинг ёқимтойига айланган Йоэль Ромерога UFC яна бир бор имкон беришга қарор қилди ва кубалик 2020 йилда чемпионлик учун имкониятни қўлга киритди. Бу сафар унга қарши Исраэль Адесанья рақиблик қилди. Уларнинг жанглари тўлиқ беш раунд давом этди ва ҳакамлар қарори билан ғалаба чемпионга берилди. Бу мағлубиятдан сўнг Ромеро фаолиятини Bellator'да давом эттиришга қарор қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг