UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

02 авг 11:52
Янгиликлар

Таэквондо

Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган таэквондочилар пул мукофоти билан тақдирланди

Спортчиларни олдинда Дакар-2026 ўсмирлар Олимпиадаси кутиб турибди.

Кеча Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси, мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчиларимиз билан учрашди.

Учрашув давомида Шерзод Рихсибаевич ёш таэквондочиларни қўлга киритилган натижалар билан самимий қутлаб, бу билан тўхтаб қолмаслик керак экани, олдинда уларни Дакар-2026 ўсмирлар Олимпиадаси кутиб турганини таъкидлади. 

Тадбир якунида Шерзод Ташматов Осиё чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлади (олтин медаль учун  15 млн сўм, кумуш медаль учун 10 млн сўм ва бронза медали учун 5 млн сўм) ва кейинги мусобақаларда омад ёр бўлишини тилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг