04 апр 08:14
Янгиликлар
Теннис
Остапенко 1:5 ҳисобидаги мағлубиятни ғалабага айлантирди
Дунёнинг 31-ракеткаси Елена Остапенко АҚШнинг Чарльстон шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг учинчи даврасига чиқди.
Латвиялик теннисчи иккинчи босқич учрашувида иродали ғалабага эришди. Елена рейтингнинг743-поғонасидан жой олган америкалик Шелби Рожерсдан 4/6, 6/3, 7/6(4) ҳисобида устун келди.
Эътиборлиси, Остапенко ҳал қилувчи учинчи сетда 1:5 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. Энди у Volvo Car Open турнирининг учинчи даврасида германиялик Татьяна Мариядан устун келган америкалик Мэдисон Кизга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар