19 фев 15:40
Янгиликлар
Теннис
Остапенко Дубайда 117-ракеткага ютқазиб қўйди
Дунёнинг 22-рақамли теннисчиси Елена Остапенко Дубай турнирининг илк даврасида мағлубият аламини тотиб кўрди.
Латвиялик теннис маликаси биринчи босқичда америкалик Женнифер Брэди билан тўқнаш келди. WTA рейтингида 117-поғонадан жой олиб турган Брэди номдор рақибасидан 6/4, 6/0 ҳисобида устун келди.
Энди 23 ёшди Женнифер Dubai Duty Free Tennis Championships турнирининг иккинчи даврасида франциялик Каролин Гарсияга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар