UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0

06 окт 07:58
Янгиликлар

От Спорти

От спортининг "поло" тури бўйича мусобақа ўтказилди + ФОТО

Теглар :  От спортиПоло
Сирдарё вилояти Чавандозлар мактабининг “Отчопар” майдонида Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия ҳамда Ўзбекистон "Поло" федерацияси ташаббуси билан от спортининг “поло” тури бўйича республика мусобақасининг минтақавий босқичи ўтказилди.

Мусобақада  Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чавандозлар мактаблари чавандозлари иштирок этиб, ўзаро беллашди.

– Биламизки, азал-азалдан юртимизда отга инсоннинг содиқ ҳамроҳи сифатида қаралган. Тўйу тадбирлар эса кўпкарисиз, от спортининг бошқа турларисиз ўтмаган, – дейди Сирдарё вилояти Чавандозлар мактаби директори Ёқубжон Жалилов. — Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 мартдаги "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эса  юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарёда ҳам йилқичиликни ривожлантириш, от спортининг бешкураш ва поло спорт турини янада жадал давом эттиришга ҳуқуқий замин яратди. 

Президентимизнинг мазкур қарори сабаб ёшларни от спортига кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, келажакда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган чавандоз ва спортчиларни тайёрлаш мақсадида Сирдарё вилояти Чавандозлар мактаби учун 2023 йилда умумий қиймати 2 млрд сўм бўлган иншоот, спорт отларини мусобақаларга олиб бориш учун “Исузу” русумли махсус жиҳозланган автомашина харид қилиниб, бугунги кунда ундан фойдаланиб келинмоқда.

Сирдарёда ўтказилган "поло" мусобақасида Тошкент шаҳрининг Чавандозлар мактабидан ташриф буюрган чавандозлар ўзларнинг "Пантера", "Чемпион", "Шамол", "Лазер" лақабли отлари билан биринчиликни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Тошкент вилояти Чавандозлар мактаби, учинчи ўринга Сирдарё вилояти Чавандозлар мактаби вакиллари сазовор бўлди.

Мусобақа якунида ғолиб ва иштирокчиларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан  спорт отлари ва спортчиларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Сирдарё вилояти Чавандозлар мактабига берилган 550 млн сўмлик “ISUZU” D.MAX русумли пикап автомобили ва спорт отларини ташиш учун махсус жиҳозланган тиркама эса кутилмаган туҳфа бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг