UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0

22 окт 12:10
Янгиликлар

Кураш

Ўзбек курашини Африка ва Европа ёшлар ўйинлари дастурларига киритиш бўйича муҳим қадам қўйилди

Теглар :  КурашАфрика
18-21 октябр кунлари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг (ANOC) XXVI Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Нуфузи жиҳатидан Халқаро олимпия қўмитасидан кейинги ўринда турадиган ташкилотнининг энг муҳим анжуманида дунёнинг барча миллий олимпия қўмиталари вакиллари, Халқаро Олимпия қўмитаси аъзолари ва халқаро спорт ўйинлари ташкилий қўмиталари раҳбарлари иштирок этишди.

Мазкур нуфузли спорт анжуманида Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори, Олимпия ўйинлари бўйича ANOC ишчи гуруҳи аъзоси Ҳайдар Фарман ва Халқаро Кураш ассоциацияси Вице–Президенти Зиёвиддин Ҳожиниязовлар иштирок этиб, Курашни дунё бўйича кенг оммалаштириш бўйича кўплаб учрашувлар ўтказилшди.

Энг муҳим учрашувлардан бири Африка Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси (АНОСА) президенти жаноб Мустафа Берраф билан бўлиб ўтди.

Муҳокамалар якунида томонлар Курашни Африка ўйинлари Дастурига киритиш бўйича амалга ошириш лозим бўлган вазифаларни келишиб олишди. Бу эса севимли спортимиз Курашнинг Африка қитъасида кенг ривожлантириш йўлида тарихий воқеадир.

Мустафа Берраф жаноблари қитъа спортида ўзига хос транформация жараёнлари кетаётганлигини таъкидлади. Кураш спорти Африкадаги ўзгаришларнинг бир қисми бўлишига ишонч билдирди.

Шунингдек, учрашувлар давомида Европа олимпия қўмитаси аъзолари билан ҳам музокаралар олиб борилади. Курашни Европа ёшлар ўйинларига Дастурига киритиш бўйича дастлабки келишувлар амалга оширилди. Мазкур масала бўйича музокараларнинг амалий босқичи давом этмоқда.

Қайд этиб ўтиш лозимки, қитъавий ўйинлар Олимпия ўйинларидан кейинги ўринда турадиган нуфузли спорт байрамидир. Курашнинг қитъавий ўйинлар Дастуридан расман ўрин олиши келгусида Олимпия ўйинлари Дастурига киритилишида муҳим аҳамиятга эгадир.

IKA рахбарияти томонидан Кураш 2018 йили Индонезияда бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинлари Дастурига киритилган эди.

2023 йил Хитойнинг Ханжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Ёзги Осиё ўйинларида ҳам Кураш бўйича расмий беллашувлар бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг