UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0

13 апр 16:50
Янгиликлар

Кураш

Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси Ниғматилла Йўлдошев IKA президенти Ҳайдар Фармон билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Касимовлар ҳам иштирок этди. 

Учрашувда буюк аждодларимиздан мерос қолган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, курашни мамлакат ва халқаро миқёсда янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, келгусида курашнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада ошириб, Халқаро кураш ассоциациясининг Халқаро «GAISF — Global Association of International Sports Federations» ташкилотига аъзо бўлишига эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга келишиб олинди.

Тадбирда курашни халқаро майдонда ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон спорт майдонидаги имиджини юксалтириш, миллий спортимизни ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш барчамиз учун долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда ўзбек миллий курашини янада ривожлантириш борасидаги вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг