UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03"Энди дунё учун ММА жанги ўтказамиз" - Пол Усикка мурожаат қилди 0 12:39"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди 0 12:17Усик чемпионлик жангларидаги 13-ғалабасини қўлга киритди 0 11:52Ёзги Универсиададаги медалларимиз 6 тага етди, 4 таси Тахминага тегишли. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўринда? 0 11:25UFC 318 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:02"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди 0 10:41Усик ғалабадан сўнг Дюбуага мурожаат қилди 0 10:20Холлоуэй Порьега қарши! UFC 318 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:18Холлоуэйнинг Порье билан BMF камари учун жанги тўлиқ давом этди 0 09:55Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди 0 09:31Пауло Коста бир ярим йиллик танаффусдан сўнг қайтди ва иккиталик мағлубиятли сериясини ғалаба билан ёпди 0 09:2746 ёшли Пакьяо фаолиятини қайта тиклади, аммо у камар учун имкониятидан фойдалана олмади 0 09:11Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:50UFC 318. 38 ёшли Даниэль Родригес Кевин Холландни ҳам тўхтатиб, ғалабали сериясини давом эттирди 0 08:35Нокаутга қадар Усик — Дюбуа реванши қандай баҳоланаётганди? 0

13 дек 13:40
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Албания МОҚ раҳбарлари учрашувида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Теглар :  Оғир атлетика
Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида бир қатор меҳмонлар пойтахтимизга ташриф буюришмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақа доирасида Албания Олимпия қўмитаси президенти бошчилигидаги делегация МОҚда меҳмон бўлди.

Делегацияга Албания Олимпия қўмитаси президенти Фидель Елли бошчилик қилди. Уларни Қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Бош котиб Ойбек Касимов қарши олдилар. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этди.

Ташриф аввалида меҳмонларга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биноси бўйлаб кичик экскурсия ташкил этилди. Шундан сўнг Қўмитамиз музейида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Самимий руҳда ўтган суҳбатда Рустам Шоабдураҳмонов меҳмонларга ўзининг илиқ тилакларини билдирди.

“Оғир атлетикачиларимизнинг сўнгги Олимпия ўйинларида қўлга киритаётган олтин медаллари ўз-ўзидан эмас. Бунинг ортида Президентимиз ва давлатимизнинг спортга қаратаётган улкан эътибори турибди. Ўзбекистон бунгача оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари, катталар ўртасида Осиё чемпионати ва бошқа нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилган эди. Тўпланган улкан тажриба билан катталар ўртасидаги дунё биринчилигини қабул қилмоқдамиз. Албатта, буларнинг бари ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ташкил этилмоқда”, – деди МОҚ раҳбари.

Ўз навбатида, Албания Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмоновга илиқ қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ўзбек спортининг ютуқлари ҳақида ижобий фикрларини айтиб ўтди. Шунингдек, у ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйиш, келишув меморандумини имзолаш бўйича таклифларини илгари сурди. Бунга жавобан, Ўзбекистон МОҚ раиси ривожланиш йўлида бундай ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнун эканини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг