24 мар 22:11
Янгиликлар
Қиличбозлик
Ўзбекистонлик қиличбоз Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритди
Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этувчи спортчиларимиз сони яна биттага кўпайди.
Унга кўра, қиличбозликнинг шпага йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Малика Ҳакимова рейтинг якунига кўра тўғридан-тўғри Олимпиада лицензиясига эга чиқди. Жаҳон рейтингида тўпланган очколар эвазига навоийлик спортчи кунчиқар юртда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида қатнашиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри апрель ойида қиличбозлик бўйича Осиё/Океания лицензион турнирига ҳам мезбонлик қилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар