UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

31 май 17:46
Янгиликлар

Бошқалар

Паралимпия: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқади

Теглар :  Паралимпия
Хабарингиз бор, шу йил 25-26 май кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Пара дзюдо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа давомида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси делегацияси аъзолари Озарбайжон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Шахбоз Исмоилов Озарбайжон Миллий Паралимпия қўмитаси президенти Илгар Раҳимов ҳамда бош котиби Камал Маммадов билан учрашди.

Мулоқот давомида томонлар жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида Паралимпия ҳаракатини оммалаштириш ва ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, икки қардош мамлакат спортчилари ўртасида халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ва бу борадаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Дўстона мулоқот руҳида кечган учрашув якунида ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг