UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Қишки Олимпиада. Даниил Ейбог саралашдан муваффақиятли ўтди 0 15:32Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди 0 15:20Милан ва Кортина-2026. Медет Назаров слалом дастуридаги илк уринишини амалга оширди 0 15:08Отабек Умаров Кувайтда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгашининг Ижроия қўмитаси йиғилишида қатнашди 0 14:33Енгил атлетикачиларимиз халқаро турнирда 4 та медалга сазовор бўлишди 0 13:59Тошкентда беш давлат ўсмир дзюдочилари иштирокида халқаро мағшулотлар бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:17Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди 0 12:48Олимпиада: Бугун Медет Назаров ва Даниил Ейбог навбатдаги дастурларда стартга чиқишади 0 12:12Баҳодир Жалолов Дмитрий Бивол билан бирга Қирғизистонда машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 11:30Дмитрий Бивол ўзини янги вазн тоифасида синаб кўрмоқчи 0 10:52Ўзбекистонлик уч нафар боксчи Дана Уайт раҳбарлигидаги Zuffa Boxing Лигаси билан шартнома имзолади 0 10:12Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози 0 09:30UFC собиқ чемпиони Кейн Веласкес қамоқдан озод қилинди 0 08:57Бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз Россия ва Руминиядаги халқаро турнирларда қатнашади 0 01:08Нодирбек Абдусатторов FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади 0

01 окт 14:22
Янгиликлар

Теннис

Пекин (ATP). Янник Синнер фаолиятидаги 21-совринини қўлга киритди

Бугун Хитой пойтахти Пекин шаҳрида теннис бўйича ATP 500 тоифасига кирувчи турнир якунига етди.

Мусобақа бош соврини дунёнинг иккинчи ракеткаси Янник Синнерга насиб этди. Италиялик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 52-поғонада бораётган америкалик Лёрнер Тьенни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.

Олтмиш тўрт дақиқа давом этган баҳсда Синнер 10 та эйс зарбасини амалга ошириб, 4 та брейкка эришди. Тьенда эса бу икки кўрсаткич 0 кўринишида бўлди. Янник фаолиятидаги 21-совринини қўлга киритди. Бу унинг ATP 500 тоифасига кирувчи 6-титули эди. У жорий мавсум "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open ва Уимблдон турнирларида ҳам бош совринга эга чиққанди. 

Италиялик теннисчи Пекин ATP 500 турнирида 2023 йилда ҳам чемпион бўлганди. Ўшанда у финалда россиялик Даниил Медведевни мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг