24 дек 15:48
Янгиликлар
Бокс/ММА
Пол жанг қилишни истайдиган одамлари рўйхатини эълон қилди, улар орасида UFC президенти ҳам бор
Блогер Жейк Пол 39 ёшли собиқ UFC чемпиони Тайрон Вудли устидан ғалаба қозонгандан сўнг, ўз твиттерида жанг қилишни истайдиган кишилари рўйхатини эълон қилди.
Бу рўйхатга Сауль Альварес, Флойд Мейвезер, Майк Тайсон, Тайсон Фюри ва Дана Уайт киритилган.
Эслатма учун, Жек Пол ва Вудли ўртасидаги жанг 19 декабрь оқшомида ўтказилган ва унда Жек олтинчи раунддаги нокаути эвазига ғалаба қозонган эди. Бу уларнинг иккинчи жанги эди. Дастлабки жанг шу йилнинг август ойи охирида ўтказилган ва унда Пол очколар ҳисобига ғалаба қозонганди.
Ўзи аслида у Тайсон Фьюрининг укаси Томми Фьюри билан жанг қилиши керак эди, аммо Томми жароҳат олиб, жанггача жароҳатидан қутула олмаганди.
Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар