10 июн 14:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
“Президент кубоги”. Шунқорда кумуш, ҳакамлар яна катта саҳнада
Қозоғистонда бокс бўйича нуфузли “Президент кубоги” турнири давом этмоқда.
Бугун мусобақанинг ҳал қилувчи финал жанглари ўтказиляпти. Финалга етиб келган уч боксчимиздан бири Шунқор Абдурасулов ҳозиргина ўз жангини якунлади.
-60 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз россиялик Габил Мамедовга қарши рингга кўтарилди. Абдурасулов жанг давомида устунликка эга бўлишига қарамай, ҳакамлар якунда Мамедовни ғолиб деб топишди. Шунқор кумуш медал билан тақдирланадиган бўлди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Ўхшаш янгиликлар
09:52
Осиё чемпионати: Аёллар ўртасидаги энг яхши натижа Ҳиндистон ва Қозоғистонда, боксчиларимиз нечанчи? 0
Фикрлар