UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

12 янв 17:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Пул эмас". Усик боксдаги мотивациясини айтди

Теглар :  Усик
Супероғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF версиясига кўра жаҳон чемпиони Александр Усик боксдаги мотивацияси ҳақида гапирди.

Украиналик боксчининг сўзларига кўра, у доимо ўзи амалга оширмоқчи бўлган мақсадларни излайди.

"Албатта, пул мени илҳомлантирмайди. Ўз олдимга қўйилган вазифаларни бажариш менга туртки бўлмоқда. Мен ўзимга айтаман: "Мен буни уддалай оламанми?". Мен буни уддалайман. Бу худди биринчи қаватдан иккинчи қаватга, иккинчидан учинчи қаватга ўхшайди - бу бориб буни амалга ошириш учун мотивация.

Кўпчилик қилаётган ишларига ишонмайди. Улар орзу қиладилар, лекин орзулари сари бормайдилар. Улар буни қилишни хоҳлашларини айтишади, лекин амалда эмас, фақат сўзда".


Усик, шунингдек, яқинларининг ўз мотивациясидаги ролини таъкидлади.

"Ҳар биримиз мотивацияга эга бўлишимиз керак. Биринчидан, онамга мен буни қила олишимни исботлашим мен учун мотивация, шунда у бахтли бўлади. Отам, яқинларим... Лекин, бу бировнинг ишларига аралашиш керак дегани эмас. Сен уддалаганингда, улар сенинг ишларингга аралашишади, сабаби, сенинг уддалаганинг. Сен нимани хоҳласанг, шуни қилишинг керак, фақат тажриба билан.

Кўп одамлар ўзларини мотиватор деб айтишади, лекин улар адашади. Аслида, биз ҳеч нарсани билмаймиз. Қанча ўқимайлик, қанча иш қилмайлик, биз аҳмоқмиз», — деди Усик.

Эслатиб ўтамиз, Усик 25 сентябрда Энтони Жошуага қарши жанг қилиб, уни мағлуб этган ва WBA, WBO, IBF ва IBO титулларига эга чиқган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг