UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

26 мар 11:57
Янгиликлар

Бошқалар

Қамашида қўл жанги бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Сўнгги йилларда қўл жанги спорт тури Қашқадарё вилоятида ҳам кенг ривожланиб бораётган спорт турларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда, юртимизда ушбу спорт билан шуғулланиб бораётган ёш авлод вакиллари ҳам ортиб бормоқда. Вилоятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида бу йил вилоят қўл жанги федерацияси томонидан катта режа ишлаб чиқилган.    

Мазкур режа асосида ҳозирда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани марказидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2008-2009,2010-2011 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида Вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тантанали ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги Федерацияси Қашқадарё вилояти бўлими вакиллари ҳам иштирок этганлиги мусобақа юқори савияда ташкил қилингани ва бўлган қизиқишнинг улкан эканидан далолат бермоқда.

Очилиш маросимида сўзга чиққан мусобақа меҳмонлари ҳам бунга алоҳида тўхталиб ўтишди.  

“Қўл жанги туманимиз ёшларнинг севимли севимли спорт турларидан бири.Ушбу спорт мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Аҳамиятлиси, соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилишда бу каби спорт турларининг ўрни катта”, - деди Қамаши туман қўл жанги спорт тури мураббийси Хусниддин Собирдинов очилиш маросимида. 

Бу йилги вилоят очиқ биринчилиги мусобақасида вилоятнинг барча туманларидан келган 175 нафардан зиёд ёш спортчилар иштирок этишди. Аҳамиятлиси, унда 19 та вазн тоифасида 61 нафар ғолиб ва совриндор спортчилар Ўзбекистон чемпионати ва кубок баҳсларида вилоят шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишди.

“Илк бор, қўл жанги спорт тури бўйича Вилоят очиқ биринчилиги мусобақасининг туманимизда ўтказилишида ва ҳар томонлама ўз ёрдамни аямаган туманимиз ҳокими Ботир Тоғаевга туман спортчилари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - деди Қамаши туман 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби қўл жангги мураббийси Мирсаид Сайдуллаев.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Қамаши туман ҳокимлиги томонидан диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар юқори савияда ўз эгаларига топширилди.

Фахриддин Чориев, сайтимизнинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг