05 янв 08:44
Янгиликлар
Теннис
Qatar ExxonMobil Open. Бердих иккинчи финалчи!
Хабар берганимиздек, Қатар пойтахти Доха шаҳрида нуфузли теннис турнири давом этмоқда.
Qatar ExxonMobil Open мусобақасида иккинчи финалчининг номи ҳам маълум бўлди. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида чехиялик Томаш Бердих италиялик Марко Чеккинатодан 7:6(6), 6:3 ҳисобида устун келди.
Энди Бердих финал баҳсида испаниялик Роберто Баутиста-Агутга қарши кортга чиқади. Дунёнинг 24-ракеткаси бўлиб турган Агут дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковични 3/6, 7/6(6), 6/4 ҳисобида таслим этган эди.
Ҳавола :
Фикрлар