UZ

Сўнгги янгиликлар

05:31Ўзил нима учун сочини бўяганини айтди 0 22:42Бокс. Козимбек Мардонов "Президент кубоги"да ғалабага эришди 0 22:09"Президент кубоги". Акмалбек Қосимов ғалаба билан бошлади 0 21:39Қиличбозлик. Мексикалик ва россиялик легионерлар, ўзимизнинг қоракўзлар бугун қандай натижа кўрсатишди? 1 21:04"Манчестер Юнайтед" ўртоқлик ўйинида "Лидс"ни мағлуб этди 0 20:41"Ўзбекистон" спорт мажмуаси Осиё чемпионати учун тайёр! 0 20:19Академияда ўтказилаётган “Тошкент ёзи” турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:50Ольга Забелинская бу сафар Швейцарияда шоҳсупага кўтарилди 0 19:34Эктор Купер ЖЧ-2022 қуръасидан сўнг қандай фикрда? 0 19:02"Президент кубоги". Ражаббой ҳиндистонлик рақибига қарши жанг қилди 2 18:52Боксчимиз "Президент кубоги"да ютқазиб қўйди 0 18:28President Cup. Миразиз Мирзаҳалиловнинг иккинчи жангини томоша қилинг ВИДЕО 0 18:02Қиличбозлик. Паола ва бошқа қизларимиз ЖЧни муваффақиятли бошлашди 0 17:52Суперлига. 14-тур бошланиш вақтлари 0 17:30"Президент кубоги". Мирзаҳалилов тожикистонлик рақибга қарши жанг қилди 1

04 июл 17:39
Янгиликлар

Қиличбозлик, Қизиқарли!

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги аъзоси ҳақида нималар биламиз? + Қайноқ суратлар

Теглар :  Қиличбозлик
Бироз аввал қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасига мексикалик легионер Паола Плиего жалб этилгани ҳақида хабар қилгандик.

Эшитдик-да! Қиличбозлик бўйича терма жамоамизга Мексикадан легионер жалб этилди

Хўш, у ҳақида нималар биламиз? Паола Плиего 1994 йилда Мехикода туғилган. У тўрт ёшлигида қиличбозлик билан боғлиқ спектаклни томоша қилганидан сўнг спортнинг ушбу турига қизиқиб қолган. Ўшандан сўнг у опаси билан бирга машғулотларга қатнай бошлаган. Мексика чемпионатида қўлга киритилган дастлабки медалдан сўнг икки карра Олимпиада чемпиони Мариэль Загунис билан бирга машғулотлар ўтказа бошлаган. 


2013-2014 йилги мавсумда ўсмирлар рейтингини биринчи ўринда якунлайди. Ўша йили ўз ёш тоифасида жаҳон кубогида ғолиб чиққан. Келаси мавсумда эса Сателлит турнирида иккинчи ўринни қўлга киритади. 2015 йили Панамерика чемпионатида бронза медали, жамоавий баҳсларда эса кумуш медалга сазовор бўлган. 

2016 йилги Рио Олимпиадаси олдидан эса Паола тақиқланган моддаларни истеъмол қилганлиги сабаб, допинг билан боғлиқ можароларга ўралашиб қолади. Бироз вақт ўтгач у муаммолардан ҳалос бўлади. Бироқ, Мексика терма жамоасидан умуман чақирув олмайди. 

Эндиликда у Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У мазкур қарорни Мексикадаги коррупция билан изоҳлаган. 

Айтганча, биз эса унинг Инстаграмдаги саҳифасини қидириб топдик.  Унинг суратларини томоша қилар экансиз, ижтимоий тармоқларда ҳаддан ташқари фаол эканлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Умид қиламизки, Паола Ўзбекистонда қиличбозликка қизиқишни янада оширади ва мазкур спортнинг оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшади :)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
05 июл 13:51:22
Jalol Axmedov
misha Edini Bushar otmen )) hamma qilichbozlikka ))
   
07 июл 13:02:53
Navruz Amonov
Gap yoq, Yulduz desam oyekansiz, go‘zallikga boyekansiz)))
   
06 июл 14:00:42
Nurmuhammad Abdullaev
Oma kóp qiluch yegan ekan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг