UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

10 авг 10:24
Янгиликлар

Шахмат

"Qonaev Cup 2025". Суяровда яна ғалаба ва бошқа натижалар

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли "Qonaev Cup 2025" турнири бўлиб ўтмоқда.

Учта гуруҳда ташкил этилаётган мусобақада 19 давлатдан жами 268 нафар шахматчи совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини 5 нафар шахматчимиз ҳимоя қиляпти. 

Мукофот жамғармаси 78 000 долларни ташкил этувчи "Masters" гуруҳида Муҳаммадзоҳид Суяров (2488) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2466), 15 000 доллар соврин пулига эга "Challengers" гуруҳида эса гроссмейстеримиз Алексей Барсов (2323), шунингдек Миразиз Матякубов (2260) ҳамда Азамат Дауримбетов (2199) ўз омадини синаб кўрмоқда.

Олтинчи турда Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда қозоғистонлик Эргали Сулейманни мағлубиятга учратди. Очколарини 4 тага етказиб олган Суяров қўшимча кўрсаткичларга кўра 25-поғонадан 16-ўринга кўтарилиб олди. Бешинчи ўриндан жой олган ҳиндистонлик Аюш Шарма ҳисобида ҳам 4 очко бор. 

Ҳумоюн Бегмуратов бу турда оқ доналарда ўйнади. Ёш шахматчимиз америкалик Максимилиян Лу билан муросага келди. Ҳумоюн 2,5 очко билан ҳамон 48-поғонани банд этиб турибди. Бугун 7-турда Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда арманистонлик гроссмейстер Арам Ҳакобянга қарши баҳс олиб боради. Бегмуратов эса қозоғистонлик Ерлан Тлеухановга қарши қора доналарда ўйнайди. 

"Challengers" гуруҳида қатнашаётган уч нафар шахматчимизнинг бари 5-турда ғалабага эришганди. Олтинчи турда эса улар қимматли очколарни йўқотишди. Тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов қора доналарда қирғизистонлик Нургази Жинбеков билан дуранг қайд этди. Миразиз Матякубов оқ доналарда ўйнаганига қарамай, қозоғистонлик Абилмансур Абдилхайирга имкониятни бой бериб қўйди. Азамат Дауримбетов эса мезбонларнинг яна бир шахматчиси Динмуҳаммед Тулендинов билан муросага келди. 

Еттинчи тур олдидан Азамат Дауримбетов 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи ўриндаги Динмуҳаммед Тулендинов ҳисобида ҳам 4,5 очко бор. Алексей Барсов 4,5 очко билан 10-ўринни банд этган. Миразиз Матякубов 4 очко билан 12-ўринга пастлади. Тўрт нафар иштирокчи 5 тадан очко жамғариб, "Challengers" гуруҳида карвонбошилик қилмоқда. Қозоғистонлик Абилмансур Абдилхайир қўшимча коэфицентларга кўра пешқадам бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг