17 авг 14:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Рамазон Темиров допинг текширувидан ўтди (ФОТО)
Бу ҳақда спортчининг ўзи маълум қилди.
Ўта енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров бўлажак жанги олдидан допинг синамаларини топширишни бошлади.
У ўзининг Instagram саҳифасига қуйидаги суратни жойлаб, уни шундай изоҳлади:
"Допинг назорати Қашқадарёга ҳам излаб келди".

Маълумот учун, Рамазон 24 октябрь куни Абу-Даби мезбонлик қиладиган UFC 333 турнирида англиялик Лоне Кавана билан жанг қилади.
Ҳавола :
Манба : instagram.com/ramazan_temurov
Фикрлар