UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0 13:41"Борнмут" 127 йиллик тарихида илк марта еврокубокларга чиқди 0 13:20Хабиб Нурмагомедовда яна солиқлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди 0 12:59Алиреза Фирузжа: "Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади" 0 12:38Сергей Фомин босниялик рақиби олдида ожиз қолди 0 12:17"Реал" Моуринью учун "Бенфика"га 3 млн евро товон пули тўлади 0 11:56Усик ва Верхувен пирамидалар фонида нигоҳлар жангини ўтказди + ФОТО 0 11:35Дана Уайт: "Биз жангни Ойда ўтказишга мажбур бўламиз" 0 11:14Камилла Раҳимова ва яна бир теннисчимиз "Ролан Гаррос" асосий тўрида кортга чиқади 0 10:53Гвардиола мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди 0

17 май 10:52
Янгиликлар

Шахмат

Рамешбабу чемпион бўлган Superbet Chess Classic Romania турнирида Абдусатторов нечанчи ўринни эгаллади?

Руминия пойтахти Бухарест шаҳри мезбонлик қилган классик шахмат бўйича нуфузли турнир ўз якунига етди.

Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилди. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида бош соврин учун ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб борди. 

Гроссмейстеримиз кеча ўтказилган сўнгги 9-тур учрашувида америкалик Уэсли Сога қарши оқ доналарда ўйнади ва дуранг натижа қайд этди. Бу билан Нодирбек 9 имкониятдан 4,5 очко жамғариб, мусобақани кучли бешликда якунлади. Абдусатторов 10 нафар иштирокчи орасида рейтинг бўйича 7-рақам остида таснифланган эди. 

Мусобақа чемпионлиги Рамешбабу Праггнанандҳага насиб этди. Ҳиндистонлик гроссмейстер турнирда олтинчи рақам остида ўйнади ва сўнгги 9-турда америкалик Левон Аронян билан муросага келди. Беш ярим очко жамғарган Рамешбабу қўшимча кўрсаткичларга кўра мусобақа чемпиони бўлди. 

Франциялик Алиреза Фирузджа қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, руминиялик Богдан-Даниэл Дикни мағлубиятга учратди. Яна бир француз шахматчиси Максим Вашье-Лаграв польшалик халқаро гроссмейстер Ян-Криштоф Дудадан устун келди. Ҳиндистонлик Доммараджу Гукеш ҳамда америкалик Фабиано Каруана партиясида томонлар муросага келишди. 

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов 1 ғалаба, 7 дуранг ва 1 мағлубият билан турнир якунида 4,5 очко жамғарди. Ҳамюртимиз мусобақадаги ягона мағлубиятини айнан Рамешбабудан қабул қилиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг