16 авг 10:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман! UFC Рамазон Темиров октагонга чиқадиган рақамли UFC турнирининг асосий жанги эълон қилди + ПОСТЕР
UFC промоушени томонидан 24 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC 333 турнирининг асосий жанги расман тасдиқланди.
Унда ярим енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион, австралиялик тажрибали аралаш яккакураш устаси Александр Волкановски россиялик мағлубият нималигини билмай келаётган даъвогар Мовсар Евлоевга қарши октагонга чиқади.
Маълумот учун, австралиялик 37 ёшли Волкановски ММАдаги фаолияти давомида 28 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган. Мағлубиятларининг иккитасини Ислам Махачевдан қабул қилиб олган. Евлоев эса профессионал даражада ўтказган 20 та жангининг барчасида зафар қучган. Мовсар фаолиятида илк бор UFC камари учун октагонга кўтарилади.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар