UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40"Барселона" ўз футболчисини ижарага бериб юбормоқчи 0 19:19Хирн Жошуа - Фьюри жанги учун ўз башоратини айтди 0 18:57Илк маротаба ўтказилаётган "Онлайн велопойга"да фаол иштирок этинг! 0 18:32Фьюри Усикка: Нафақага кетишимдан олдин мени даромаддан маҳрум қилма 3 18:11Суарес "Атлетико" билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди 0 17:50"У учун ғалаба қозонишга ваъда бергандим". Лобов қўшиқчи Зара билан кутиш залида учрашиб қолди + ФОТО 0 17:29"Уайлдер нега жим бўлиб қолганини тушунмаяпман" 0 17:08Мафтункор Ана 19 ойлик танаффусдан сўнг кортга қайтди ва совринга эга чиқди 0 16:47Энг кўп даромад топувчи футболчилар (Топ-10) 0 16:26Ретро! 64 катакли олам спортига бефарқ бўлмаганлар учун 13 йил аввал Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:05Фьюри Жошуага Усик билан жанг қилмасликни маслаҳат берди 0 15:44Роман Абрамовичнинг қиёфадоши бўлган Баҳромжон Газиевни табриклаймиз! 0 15:23Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирмоқчи 0 15:02ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – футбол назарияси ва услубияти кафедраси 0 14:4132 ёшга тўлган Хабиб Нурмагомедов шу мавзуда фикр билдирди 2

04 авг 13:16
Янгиликлар

Футбол

Роналду "Ювентус" - "Локо" ўйинидан сўнг ПСЖга ўтишни хоҳлашини айтган

Теглар :  ФутболРоналду
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ПСЖга ўтиш ҳақида ўйлаган.

France Football'нинг хабарига кўра, португалиялик футболчи 22 октябрь куни ўтказилган "Локомотив" (2:1)га қарши ўйиндаги паст сифатли ўйиндан ғазабланган.

Футболчи Андреа Аньелли, Павел Недвед, Жанлуижи Буффон ва португалияликнинг агенти Жорже Мендешлар томоша қилган ўйиндан сўнг жаҳли чиққан.

Бироз ўтиб эса Роналду ПСЖга ўтишни хоҳлаётганини айтган. У Неймар ва Килиан Мбаппе билан ўйнашни орзу қилишини ҳам қўшимча қилган. У бразилиялик билан яхши муносабатда, французнинг ўйини эса уни ҳайратда қолдирган. У шунингдек 2016 йил Европа чемпионатини қўлга киритган Париж шаҳрида яшашни ва ўйнашни орзу қилади.

Коронавирус пандемияси эса Роналдуни ПСЖга ўтиш истагидан воз кечишга мажбур қилди. Аммо, португалиялик футболчининг вакиллари паузага қадар Роналдунинг "Ювентус"дан кетиш эҳтимоли юқори бўлганини айтишган.

Футболчи жорий мавсум "Ювентус" сафида А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 6та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг