UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0

06 авг 08:52
Янгиликлар

Шахмат

Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Синдаров блиц турнирида 9 та учрашув ўтказди. Бугун чемпион аниқланади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 200 000 долларни ташкил этувчи, жаҳоннинг кўзга кўринган 10 гроссмейстери иштирокидаги Grand Chess Tour сериясининг навбатдаги босқичида блиц баҳслари бошланди.

Ушбу нуфузли турнирда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли дона сурмоқда. Мусобақанинг тўртинчи куни блиц, яъни тезкор шахмат баҳсларига старт берилди. Шахматчилар блицнинг биринчи куни 9 та тур учрашувларида ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. 

Жавоҳир Синдаров биринчи ва ягона мағлубиятини нидерландиялик Йорден ван Форестдан қабул қилиб олди. Қолган партияларда ҳамюртимиз дуранг ва ғалаба қайд этди. Левон Аронян, Аниш Гири, Винсент Кеймер, Рамешбабу Праггнанандҳа ва Уэсли Со билан кечган партияларда дуранг натижа қайд этилди. Фабиано Каруана, Эвондер Лианг ва Леньер Домингес Жавоҳир томонидан мағлуб этилди. 

Бугун блицда қолган 9 та партия ўйналади ҳамда рапид ва блиц йўналишларида тўпланган очколар умумлашувида ғолиб аниқланади. Ҳозирча турнир жадвалида Рамешбабу Праггнанандҳа 18 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонадаги Жавоҳир Синдаров ҳисобида 16,5 очко бор. Америкалик Уэсли Со 15 очко билан соф учинчи ўринни банд этган. Америкалик Левон Аронян 14,5 очко билан тўртинчи поғонадан жой олган. Бугун Жавоҳир айнан Аронянга қарши оқ доналардаги ўйин билан блиц баҳсларини давом эттиради. Иккинчи кунги блиц баҳслари ҳам бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. 

(Блиц мусобақасининг биринчи кунги натижаларидан кейинги турнир жадвали)

Иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруано, Левон Аронян, Уэсли Со, Леньер Домингес, Авондер Лианг (барчаси АҚШ), Винсент Кеймер (Германия), Аниш Гири, Йорден ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон). 

Рапид ва блиц мусобақасининг умумий жадвали

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг