UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0 13:50VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:29Grenke Chess Festival 2026. Абдусатторов пешқадамлар сафида. Ўзбек дербисида ким ютди? 0 13:08Про Лига. Бугун янги мавсумга старт берилади 0 12:47Тим Цзю камар учун жанг ўтказди 0 12:26Диёра Келдиёрова: "Катта спортга қайтяпман" 0 12:05Нукусда белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 11:44Sofascore. Кечаги учрашувда ажойиб ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:23Олимпиада совриндори Илия Топурияни қандай мағлуб этиш мумкинлигини айтди 0 11:02Мераб Двалишвили синиб кетган бурнини кўрсатди (ФОТО) 0 10:41"Чендлер ютқазса, фаолиятини якунлайди" - UFC собиқ жангчиси 0

16 авг 08:47
Янгиликлар

Шахмат

Saint Louis Rapid & Blitz турнири якунланди. Абдусатторов блицда биринчи бўлди

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 175 000 долларни ташкил этувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Бу ҳисоб бўйича GCT туркумидаги тўртинчи мусобақа бўлиб, дунёнинг кўзга кўринган юлдузлари бош соврин учун ўзаро баҳс олиб боришди. Турнирда гроссмейстеримиз, рапид йўналишида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Мусобақа форматига кўра, ўйинлар 3 кун рапид (25+10) ва 2 кун блиц (5+2) йўналишида ўтказилди. Рапидда ғалаба учун 2, блицда эса 1 очко берилди. Рапид турнири 9 тур, блиц мусобақаси эса айлана тизимда 18 турдан иборат бўлди. 

Saint Louis Rapid & Blitz турнири иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Фабиано Каруана (АҚШ), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Ле Куанг Льем (Вьетнам), Леньер Домингьез (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Сэм Шанкланд (АҚШ), Григорий Опарин (АҚШ)

Мусобақанинг бешинчи куни блиц, яъни тезкор шахмат йўналишида яна 9 та тур учрашуви ўтказилди. Абдусатторов кечаги кун стартида кетма-кет иккита ғалабага эришди. Максим Вашье-Лаграв ва Григорий Опарин таслим этилди. Учинчи турда Нодирбек "ушлаганни юриш" қоидаси сабаб битта пиёдасини йўқотган бўлишига қарамай, якунда пешқадам Левон Аронян билан дуранг қайд эта олди.    

Тўртинчи партияда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши баҳсда катта устунликка эга бўлса-да, вақт камлиги туфайли аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Блицнинг биринчи куни Абдусатторов Гукешни мағлуб этганди. Кейин ҳамюртимиз Уэсли Со, Сэм Шанкланд ва Леньер Домингес билан дурангга имзо чекди. Рейтинг етакчиси Фабиано Каруанани иккинчи маротаба ҳам таслим этди. Сўнгги турда вьетнамлик гроссмейстер Ле Куанг Льем билан дуранг ўйнади. 

Бор йўғи ярим очко уни совринли учликдан ажратиб қолди. Бир очко кўпроқ жамғарганида эса мусобақада иккинчи ўринни эгалларди. Шунга қарамай, Нодирбек блиц турнирида 18 турдан 11,5 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллади. Абдусатторов рапид йўналишида 7-ўрин билан чекланганди. Айнан ўша рапидда йўқотилган қимматли очколар ҳамюртимизни якунда умумий рўйхатда 4-ўринни эгаллашини "таъминлади". 

Асли арманистонлик, бир неча йилдан бери АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Аронян — Saint Louis rapid and blitz 2025 турнири чемпионига айланди. Аронян турнир якунланишига 3 тур қолганида чемпионликни амалда расмийлаштирди. Фабиано Каруана рапидда 1-ўринни эгаллаганига қарамай, блиц баҳсларида 18 турдан 7,5 очко тўплаб (блицда 8-ўрин), умумий жадвалда 2-ўринни банд этди. Нодирбекни 0,5 очкога ортда қолдирган франциялик Максим Вашье-Лаграв мусобақани кучли учликда якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг