UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0

07 мар 14:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Зокиров эртага октагонга чиқади. У рақиби билан юзма-юз келди (ВИДЕО)

Эртага Таиланднинг Бангкок шаҳрида ММА, грэпплинг ва муай-тай бўйича ONE Fight Night 29 турнири ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақада ўзбекистонлик ёш ММА жангчиси Санжар Зокиров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Lumpinee Boxing Stadium мажмуасида ташкил этиладиган турнир доирасида Зокировга Индонезия вакили Эко Рони Сапутра рақиб бўлади. Жанг ММА қоидалари бўйича 3 раунд этиб белгиланган. Жанг Тошкент вақти билан эртага соат 6:00 дан сўнг бошланиши кутилмоқда.


Маълумот ўрнида, 21 ёшли Санжар проф фаолияти давомида ҳозирга қадар 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Аралаш яккакураш устамиз ҳозирда ONE FC'нинг минимал вазн тоифаси рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Таққослаш учун, 33 ёшли Эко Рони Сапутра ҳисобида 7 ғалаба ва 3 мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг