UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0

15 мар 15:25
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Актобе турнирининг биринчи ракеткасини мағлуб этди

Теглар :  Сергей Фомин
Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида теннис бўйича ITF турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам муваффақиятли қатнашяпти. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси 1/2 финал иштирокчисига айланди. 

Фомин бироз аввал якунига етган 1/4 финал баҳсида мусобақанинг биринчи ракеткаси, россиялик Евгений Филипповни 7/6(1), 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бир соату 29 дақиқа давом этган учрашувда Фомин 4, Филиппов 9 та эйс зарбасини амалга оширган. 

Таққослаш учун, турнирда саккизинчи рақам остида таснифланган Фомин ATP рейтингида 674, Евгений Филиппов эса 542-ўринни эгаллаб турибди. Энди ҳамюртимиз финал чиптаси учун яна бир рус теннисчиси Егор Агафоновга қарши кортга чиқади. 

Дунёнинг 582-ракеткаси бўлиб турган Агафонов бугун 1/4 финалда рейтингнинг 1285-поғонасида бораётган қозоғистонлик Арсланбек Айткуловни қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 6/3, 7/6(5). 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг