UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0 11:20Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Майами" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 10:58Амирхон Алихўжаев ҳам Mangu 3'да жанг қилади. Рақиб эълон қилинди 0 10:36Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида қандай натижа кўрсатди? 0 10:13"Шунчаки сизларни зериктиргим келмади". Александр Усик Верхувен билан жанг ҳақида гапирди 0 09:48Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 4 та баҳс бўлиб ўтади 0

16 мар 12:33
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Актобе турнирининг финал остонасида тўхтатилди

Теглар :  Сергей Фомин
Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича ITF турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз имкониятини синаб кўрди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси 1/4 финалда мусобақанинг биринчи ракеткаси, россиялик Евгений Филипповни 7/6(1), 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 

Афсуски, у бироз аввал якунига етган 1/2 финал учрашувида турнирнинг тўртинчи ракеткаси, россиялик Егор Агафоновга 1/6, 4/6 ҳисобида ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Олтмиш саккиз дақиқа давом этган баҳсда Фомин 5, Агафонов 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам биттадан қўшхатога йўл қўйди.  

Таққослаш учун, турнирда саккизинчи рақам остида таснифланган Фомин ATP рейтингида 674, Егор Агафонов эса 582-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг