UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0 16:28"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди? 0 16:07Хабиб Нурмагомедов Павел Дуровга мурожаат қилди 0 15:46Ислам Махачев UFC P4P рейтингида биринчи ўринга қайтганига муносабат билдирди 0 15:25Сўнгги куннинг илк медалини жиу-житсучимиз тақдим этди 0

06 мар 17:36
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Анталиядаги турнирда 1/4 финалга чиқди

Теглар :  Сергей Фомин
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида М15 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз омадини синаб кўряпти. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси илк босқичда туркиялик Мерт Оздемирни 7/6, 6/0 ҳисобида мағлуб этганди.

Бироз аввал якунига етган 1/8 финал баҳсида руминиялик Драгош Казаку ҳам доғда қолдирилди. Бу сафар Фомин камбэк эвазига ғалаба қозонди. Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган Сергей 2 соату 6 дақиқа давом этган учрашувда 6:2, 4/6, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Фомин учинчи сетнинг тўртинчи геймидан кейин 1/3 ҳисобида ютқазаётганди. Брейк эвазига рақибининг геймини ютиб олган ҳамюртимиз кейин мувозанатни тиклади ва якунда ғалабани илиб кетди.   

Таққослаш учун, Сергей Фомин айни пайтда дунё рейтингида 564, Казаку 827-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. 2023 йилнинг 3 май куни ўтган илк тўқнашувда руминиялик теннисчи ғалаба қозонганди. Энди вакилимиз 1/4 финалда турнирнинг учинчи ракеткаси италиялик Александр Вейсга қарши кортга чиқади. Вейс ATP рейтингида 447-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг