UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

06 янв 11:29
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин ниҳоят бешинчи уринишда япон рақибини ютди

Теглар :  Сергей Фомин
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин 2026 йилги мавсумни Таиланд турниридаги иштироки билан бошлади.

Ҳамюртимиз Нонтхабури шаҳрида ўтаётган Challenger 50 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 63 000 долларга ташкил этувчи турнирда ўз омадини синаб кўрмоқда. Фомин бироз аввал якунига етган 1/16 финал учрашувида қийин ғалабани қўлга киритди. 

У япониялик Рента Токудани 2 соату 26 дақиқа давом этган баҳсда 7/5, 3/6, 7/5 ҳисобида доғда қолдирди. Учрашувда Фомин 10, Токуда эса 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Сергейда кўп бўлди - 6 га 1. Фомин ўзаро бешинчи учрашувга келибгина япониялик рақибини мағлуб этишни уддалади. Бундан аввалги тўртта учрашувда Токуданинг қўли баланд келганди. 

Энди 24 яшар Сергейга нимчорак финал босқичида франциялик 22 ёшли Робер Бертранд рақиблик қилади. Айни дамда Сергей Фомин ATP рейтингида 340, Бертранд эса 302-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг