UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0 08:07Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади 0 20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0

25 апр 16:18
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин — Shymkent Challenger чемпиони!

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ҳозиргина Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида якунига етган Challenger 50 тоифасига кирувчи турнир ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз мукофот жамғармаси 63 000 АҚШ долларини ташкил этган турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида мусобақанинг биринчи ракеткаси, айни пайтда ATP рейтингида 198-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Тимофей Скатовни 6/3, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Бир соату 52 дақиқа давом этган баҳсда ҳар икки теннисчи 4 тадан эйс зарбасини амалга оширди. Дунёнинг 359-ракетаси бўлиб турган Фомин биттагина қўшхатога йўл қўйди. Скатовда бу салбий кўрсаткич 6 тани ташкил қилди. Бу икки қардош теннисчининг ўзаро ўтказган илк учрашуви сифатида тарихга кирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг