UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

10 апр 14:53
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фоминнинг муваффақиятли юриши давом этмоқда: у Анталиядаги учинчи турнирида чорак финалга йўл олди

Туркиянинг Анталия шаҳрида М25 тоифасига кирувчи ITF теннис турнири бўлиб ўтмоқда.

Учинчи ҳафтадирки, ҳамюртимиз Сергей Фомин Туркиянинг ушбу курорт шаҳрида ташкил этилаётган турнирда муваффақиятли иштирок этяпти. У аввалига чемпион бўлди, уч кун аввал эса вице-чемпионга айланди. 

Кеча у мазкур турнирдаги илк ўйинда чехиялик Ян Кумстатни мағлуб этганди. Бугун эса иккинчи даврада бошқа бир чехиялик теннисчи Зденек Коларга қарши кортга чиқди. 

2 соат 7 дақиқа давом этган ўйинда Фомин 7:6, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди 

Таққослаш учун, Фомин айни пайтда дунё рейтингида 499-ўринни, Колар эса 418-ўринни эгаллаб турибди. 

Энди у эртага чорак финалда хорватиялик Лука Микрутга (317) қарши ўйин ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг