UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

22 янв 22:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сергей Ковалёв Де Ла Хояни судга берди

Инсайдер даъво сабабларини айтиб берди.

Маълумотларига кўра, россиялик собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв (34-4-1, 29 КО) таниқли промоутер Оскар Де Ла Хойянинг Golden Boy Promotions компаниясини судга берди.

2019 йилнинг ноябрь ойида Ковалёв Сауль Альваресга нокаут эвазига ютқазиб, WBO чемпионлик камарини бой берганди. Шартнома шартларига кўра, Альвареснинг собиқ промоутери Golden Boy россиялик учун навбатдаги жангни ўтказиши ва фахрийнинг кафолатланган бадал пули - 2,5 миллион АҚШ долларини тўлаб бериши керак эди.  

Ковалёвнинг 2020 йилнинг апрель ойида кубалик Салливан Баррера билан жанг ўтказиши тахмин қилинганди, аммо коронавирус пандемияси туфайли жанг бекор қилинди. Коволёвга 2021 йилнинг январида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев билан жанг ўтказиш таклиф қилинди, аммо Сергей допинг-тестдан ўта олмаганлиги туфайли бу жанг ҳам амалга ошмади.

Golden Boy компанияси ушбу воқеа шартномани бекор қилиш учун етарли сабаб дея қарорга келди. Лекин боксчи ва унинг промоутери Кети Дува бошқача фикрда - улар судда ўзларини ҳимоя қилишга ҳаракат қиляптилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг