UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

18 окт 17:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовни ҳаваскор боксга нима чорлади? Қачон чемпионлик камари учун жанг қилмоқчи?

Теглар :  Шаҳрам Ғиёсов
Тошкент вилояти Янгиобод спорт базасида йиғин олиб бораётган боксчиларимиз орасида Шаҳрам Ғиёсовнинг ҳам борилиги кўпчиликнинг диққат-марказини тортгани, шубҳасиз.

Профессионал боксда иштирок этаётган Шаҳрамнинг ҳаваскор боксга қайтиши, олдинда турган режалар ҳақидаги интервюни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

– Сизни ҳаваскор боксга нима қайтармоқда?

– Ҳаваскор боксга ўзимга ташлаган “чақирув”им қайтарди. Профессионал боксга ўтганимдан кейин кўпчилик мени ҳар томонлама профессионал бўлиб кетди, деб айтмоқда. Мақсадим ҳам профессионал, ҳам ҳаваскор боксда юқори натижа кўрсатиш. Мен шунча вақт бекорга меҳнат қилмаганим, шунча нарсадан воз кечганимни кўрсатишим керак. Олдимга бир нарсани мақсад қилиб қўйдимми, унга эришишни истайман. Ўша нарса жонажон ватанимиз байроғини юқорига кўтариш ва олтин медални олиш. Шунинг учун ўзимга ўзим “чақирув” ташладим.

– Бу йиғиндан кейин қачон профессионал боксга қайтасиз?

– Насиб, жаҳон чемпионати финалига чиқиб, ғалаба қозонгач 3-4 кун ичида АҚШга жўнаб кетаман.

– Ҳозир спаррингда кўпроқ Иглесиас билан ишлаяпсиз. Сўнгги тўқнашувингизга кўп бўлди. Аниқки, иккалангиз ҳам бор зарбаларингизни кўрсатмаяпсиз. Шундай бўлса ҳам, унда қандай ўзгаришларни ҳис қиляпсиз?

– 4 йил бўлибди у билан жанг қилмаганимга. Шунча вақтдан бери у ҳаваскор боксда янада кўп тажриба тўплади, Олимпиада чемпиони бўлди. Мен эса профессионал боксда 11 та жанг ўтказдим. У жуда муносиб рақиб. Шу пайтгача 3 марта тўқнаш келганмиз. Тўғри, бир-биримизнинг “сирларимизни” ошкор қилмаяпмиз. Барчаси рингда аниқ бўлади.

– Спарринг пайти бир-бирингизнинг кўзларингизга қарасангиз, ичингиздан нима ўтади?

– Кулги (кулади). У ҳам жиддий қараб қолсак, кулиб юборади. Биласизми, бир-биримизни китобдек ўқиб бўлганмиз. Агар қайсидир босқичда тўқнаш келиб қолсак, ким жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши бўлса, у ғалаба қозонади.

– Профессионал боксда Аҳмадалиев чемпионлик камарларини қўлга киритиб бўлди, Мадримов мажбурий даъвогар даражасига етмоқда. Сизнинг навбатингиз қачон келади?

– Худо хоҳласа, келаси йилга ният қиляпмиз. Насиб қилса, 2022 йил чемпионлик камарини Ўзбекистонга олиб келаман.

– Мақсадларингиз йўлида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!

– Раҳмат.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
19 окт 13:10:21
Boks boks
Акилли булма сан ватан шарафини кимоя килганмисан узинг
   
19 окт 13:10:21
Boks boks
Акилли булма сан ватан шарафини кимоя килганмисан узинг
   
18 окт 20:37:54
CHELSEA2211
E hamma ozini ishini qilsada ... Professional boksda yuravermaysanmi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг