06 май 13:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шевченко Аманда Нунесга қарши учинчи марта жанг қилмоқчи
UFC чемпиони Валентина Шевченко икки вазн чемпиони Аманда Нунесга қарши учинчи марта жанг қилишига ишонмоқда.
"Мен бу жангнинг ўтказилишига ишонаман. Барчаси вақти билан... бизнинг учинчи жангимиз бўлади. Мен ҳеч кимни менга қарши жанг қилишга мажбур қилмайман. Бироқ Амандага қарши учинчи жангимиз қачонлардир амалга ошади", - деди Валентина.
Эслатиб ўтамиз, Валентина ва Аманда ўзаро икки бор жанг қилишган ва ҳар иккисида ҳам бразилиялик чемпион ғалабани қўлга киритган. Бироқ иккинчи жангда кўпчилик мухлис ва мутахассисларнинг фикрича, Валентина ғалаба қозонган эди.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар