UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Бокс бўйича Қозоғистон чемпионатида ғолиблар аниқланди 0 12:1546 ёшли Мэнни Пакьяо амалдаги чемпионга "вызов" ташлади 0 11:54Игор Сергеев "Пахтакор"га қайтяптими? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди 0 11:33XXI асрнинг оғир вазнли боксчилари Топ-10`талиги эълон қилинди 0 11:12Жон Жонс UFC`да яна нечта жанги қолганини айтди 0 10:51Тайсон Фьюри келгуси фаолияти бўйича қарор қабул қилди 0 10:30Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз? 0 10:09Абу-Дабида зафар қучган спортчилар тантанали кутиб олинди 0 09:48Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медалга сазовор бўлишди 0 09:27Курашнинг ЮНЕСКО томонидан эътироф этилиши йўлида муҳим қадам ташланди 0 09:06Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов "Рома"ни тарк этишга яқин 0 08:45Ислам Махачев учта вазнда илк UFC чемпиони бўлмоқчи 0 08:24Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди 0 08:03“Uzbekistan Global Tour” турнирида мавсум якунланди 0 19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0

24 май 15:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

Унга кўра, ҳамюртимиз проф боксдаги 17-жангини 9 июнь куни Москва шаҳрида Пуэрто-Рико вакили Даниелито Зорриллага қарши ўтказади. 

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача проф рингда 16 маротаба рингга чиққан ва уларнинг барчасини ғалаба қозонган. Жангларининг 14 тасини у муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган. Даниэлито Зоррилла эса 11 маротаба рингга чиқиб, барча жангда ғалаба қозонган (9 та нокаут). У ўтмишнинг машҳур боксчиси Мигель Коттога қарашли промоутерлик компанияси мижози ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ навбатдаги рақиби АҚШдан бўлиши ва у рейтингда кучли 15ликка кирган боксчи бўлиши ҳақида айтганди. Кўринишидан америкалик боксчи билан келишув амалга ошмаган ва Зоррилла вариантида тўхталинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 май 16:33:55
Jalol Axmedov
osha kechada yana bir hamyurtimiz Mirzamuhammad Hikmatullayev (4jang 2 galaba 2 maglubiyat) ham ringga kotariladi uni ham raqibi nomalum
   
24 май 16:30:50
Jalol Axmedov
yoki bular hali og'zaki kelishuv bolsa kk yana raqib uzgarib qolmasa agar
   
24 май 16:28:40
Jalol Axmedov
Qizishi shuki Bu malumot hali rasmiy tastiqlangani yo'q bokschilar faoliyati reytinggi va janglari haqida malumot beruvchi tezkor ishlovchi boxrec saytida shohjahonni profilida bu malumot chiqqani yoq. kutamizz...
   
24 май 16:09:44
Азнаур Кеший
Зорриллами Соррийями? Ҳамманг ҳар хил ёзураркансанда. Испанча фамилия бўса Villa деган футболчини қанақа ёзилишига қарасанглар бўмайдими ҳеч бўмаса?
   
24 май 15:56:14
Dilshot Solihov
Bu bo'kischi 11 ta g'alabasini 6 ravundlik kuchli bo'lmagan bo'kischilar ustidan g'alaba qozonganga o'xshidi 63.5 kg da 4 tala nufuzli yo'nalishda topilmeyapti lekin 10 ravundlik janga rozilik beriptimi demak imkoniyatlari yomamas shekilli. Leki baribir Shoxjaxon oltin kamar uchun jang qilishiga taxminan bir yil kerak bo'ladi sababi WBA kamar Relixdan Progresga o'ti va kamiga superseriya finali Pragres ishtirokida o'tishini xisoblasak bu superseriya Shoxjaxonni oltin kamar yo'lidagi orzuvini kechiktirvotti, Kamiga IBF chimpiyoni Rasiyalik Ivan Aqishlik Taylorga yutkazgan xolda 5 kun oldin IBF kamari topshirdi Endi 3 oysiz bu ikki bo'kischi Progres xamda Taylor superseriya finalida IBF WBA xamda WBC silver kamarlarini birlashtirshadi keyin bu kamarlar jam bo'lgan bokischi bilan to'qnashish yani ikki yo'nalish chimpiyoniga qarshi jang tashkil qilish juda qiyin kechadi .
   
24 май 15:45:31
SheRZoD_official
Raqibni statistikasi yomonmasku
   
24 май 15:35:49
Humoyiddin Mirzo
Aka sekinroq uring ozgina boks koraylik yoki kuchliroq raqib toping!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг