UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0

23 апр 18:34
Янгиликлар

Теннис

Shymkent Challenger. Фомин камбэк эвазига 1/2 финалга чиқди

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича Challenger 50 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам муваффақиятли одимламоқда. Ҳамюртимиз бироз аввал 1/4 финал баҳсида германиялик Макс Вискандтни иродали тарзда, камбэк эвазига мағлубиятга учрата олди - 1/6, 6/3, 6/3. 

Бу олмон теннисчиси кеча 1/8 финалда турнирнинг иккинчи ракеткаси, бельгиялик Армауд Байллини 7/5, 6/3 ҳисобида енгиб, мусобақадан чиқариб юборишга муваффақ бўлган эди. 

Таққослаш учун, Фомин айни пайтда ATP рейтингида 359, Вискандт 686-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бугунги баҳс 1 соату 56 дақиқа давом этган. Эртага Сергей турнирнинг тўртинчи ракеткаси, Босния ва Герцеговиния вакили 21 ёшли Андрей Недичга қарши финал чиптаси учун кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг