UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0

15 авг 11:49
Янгиликлар

Шахмат

Синдаров қатнашаётган Grand Chess Tour: Sinquefield Cup 2026 турнирида 5-тур ортда қолди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Grand Chess Tour сериясининг ҳал қилувчи босқичи — Sinquefield Cup 2026 турнирида 5-тур партиялари ўйналди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирок этаётган турнир классик шахмат йўналишида 9 турдан иборат айланма тизимида ўтказиляпти. Бешинчи турда Жавоҳир Синдаров америкалик Сэм Севианга қарши оқ доналарда ўйнаб, дуранг натижа қайд этди. 

Бу турда иккита ғалаба қайд этилди. Америкалик Фабиано Каруана ҳамюрти Левон Аронянни, германиялик Винсент Кеймер нидерландиялик Аниш Гирини оқ доналарда мағлубиятга учратди. Қолган партиялар дуранг натижа билан якунланди. 

Бешинчи турдан сўнг Уэсли Со 5 имкониятдан 3,5 очко жамғариб, якка пешқадамлик қиляпти. Тўрт нафар иштирокчи - Фабиано Каруана, Винсент Кеймер, Рамешбабу Праггнанандҳа, Максим Вашье-Лаграв 3 очкодан жамғариб, Топ-5`таликдан жой олган. Левон Аронян ва Сэм Севиан ҳисобида 2,5 очкодан бор. Жавоҳир Синдаров 2 очко билан 8-поғонада бормоқда. Аниш Гири 1,5 очко билан 9, 1 очкога эга Йорден ван Форест эса сўнгги 10-ўриндан жой олган.

Бугун турнирда дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага ўтказиладиган 6-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Эртанги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. 

Тўлиқ иштирокчилар таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Прагнанандҳаа Рамешбабу (Ҳиндистон), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Йорден ван Форест (Нидерландия), Сэм Севьян (АҚШ).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг