UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

22 авг 10:31
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup 2025. Нодирбек Абдусатторов антирекорд сари юзланмоқда

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг 4-тури бўлиб ўтди.

Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи 29 августга қадар давом этади ва айланма тизимда 9 турдан иборат бўлади. Ушбу босқич GCT очколари учун сўнгги имконият ҳисобланади. Дунёнинг кўзга кўринган ва рейтинги юқори бўлган 10 нафар гроссмейстери қатори ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2771) ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. 

Афсуски, гроссмейстеримиз ўтказилган 4 та учрашувнинг 3 тасида рақибларига имкониятни бой берди. Фақат 3-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа (2779) билан дурангга имзо чекди. Нодирбек америкалик Левон Аронян, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу ва кеча 4-турда америкалик Фабиано Каруанадан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Тўртинчи турининг қолган барча партияларида томонлар дурангга имзо чекишди.

Бугун Sinquefield Cup 2025 турнирининг 5-турида ҳамюртимиз қора доналарда америкалик Сэм Севианга қарши баҳс олиб боради. Севиан 2 очко билан 8, Нодирбек эса 0,5 очко билан охирги 10-ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи тур учрашувлари ҳам бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. Турнир жадвалида 5-тур олдидан Фабиано 3 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Левон Аронян ва Рамешбабу Праггнанандҳа ҳисобида 2,5 очкодан бор.

Sinquefield Cup 2025. 4-тур натижалари:

Уэсли Со (АҚШ) - Алиреза Фирузджа (Франция) 1/2-1/2

Левон Аронян (АҚШ) - Ян-Криштоф Дуда (Польша) 1/2-1/2 

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) - Максим Вашье-Лаграв (Франция) 1/2-1/2

Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) - Сэм Севиан (АҚШ) 1/2-1/2

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Фабиано Каруана (АҚШ) 0-1 

Sinquefield Cup 2025. 5-тур жуфтликлари:

Ян-Криштоф Дуда (Польша) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон)

Фабиано Каруана (АҚШ) - Уэсли Со (АҚШ) 

Сэм Севиан (АҚШ) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 

Алиреза Фирузджа (Франция) - Левон Аронян (АҚШ)

Максим Вашье-Лаграв (Франция) - Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг