21 янв 15:10
Янгиликлар
Теннис
Соболенко кетма-кет олтинчи бор "Катта Дубулға" 1/4 финалига чиқди
Дунёнинг иккинчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко Австралия Очиқ чемпионатининг тўртинчи даврасида америкалик Аманда Анасимовага қарши кортга чиқди.
Соболенко 66 дақиқа давом этган баҳсда 6:3, 6:2 ҳисобларида ғалабага эришди ва 1/4 финалга йўл олди.
Шу тариқа, у кетма-кет олтинчи маротаба "Катта Дубулға" мусобақаларининг чорак финалида ўйнайди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун Мирра Андреева ёки Барбора Крейчиковага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар